01/Ноябрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқлари департаменти директори Турки бин Абдулла Ал Маҳмудни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ташкилотлар доирасидаги конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга ўзаро тайёр экани таъкидланди.
Суҳбат чоғида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.