Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосарини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденкони қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси якунлари сарҳисоб қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди ҳамда жорий йилда турли даражаларда қўшма тадбирларни ўтказиш борасида режалар белгилаб олинди.

Кеча вазир Россиянинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Олег Мальгиновдан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди. Олий ва юқори даражада бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартибини муҳокама қилди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент вилоятида ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва ТИВнинг масъул ходим...

Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги шартнома...

Бугун Ўзбекистон ва Исроил ташқи ишлар вазирликларининг ҳуқуқий бошқармалари ўртасида икки...

Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувла...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувларининг 16-раунди бўл...

Сўнгги янгиликлар