Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


27/Ноябрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сеулда КОИКА президенти билан муҳим қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сеул шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИКА) президенти Ли Ми Кёнг билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ТИВ хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва КОИКА ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муҳим дастурларни амалга ошириш борасида КОИКА мамлакатимизнинг асосий халқаро шерикларидан бири экани қайд этилди. 1995-2019 йилларда республикада таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 125 миллион долларга яқин лойиҳалар ҳаётга тадбиқ қилинди. Мазкур лойиҳалар доирасида КОИКАнинг 70 дан ортиқ эксперти ва 500 нафар волонтёри Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга оширди, Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг 2 мингдан ортиқ вакили Корея Республикасида стажировка ўтади.

Учрашувда, шунингдек, 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасида муҳим қўшма лойиҳалар ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Мажид Ат-Туркий: Ўзбекистон Президенти ...

Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашга...

Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ делега...

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори да...

Хоразмда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги та...

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил э...

Сўнгги янгиликлар