Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Февраль/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркманистон Президенти билан учрашди


ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрига амалий ташрифи давомида бугун Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга мактубини топширди.

Учрашув чоғида олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашинилди.

Қайд этилганидек, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси натижасида давлатлараро муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар салмоқли даражада фаоллашди. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Мулоқотда Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, янги минтақавий бозорларга чиқиш учун инфратузилмавий ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 «Дунё» АА томонидан аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16-18 февраль кунлари Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлади. Ташриф давомида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Афғонистон Президенти Тожикистонга расми...

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тожикистонга келади ва 30 ма...

Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегация...

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги Ўзбекистон та...

Душанбе шаҳрида МОХИ ҳамда Осиё ва Европ...

Кеча Душанбе шаҳрида Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчил...

Сўнгги янгиликлар