Uz / Ўз Ru En

Toshkent

31/Июль/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва KOICA президенти таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқди


ТОШКЕНТ, 31 июль. /«Дунё» АА/. Сеулга амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Сон Ҳёк Санг билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва KOICA ўртасидаги алоқаларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Таъкидланганидек, ҳамкорлик йилларида KOICA Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муҳим дастурларни амалга оширишда асосий халқаро шериклардан бирига айланди. Агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилганидан буён умумий қиймати 130 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 32 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди, 2 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассисларнинг Корея Республикасида амалиёти ташкил этилди, 570 дан ортиқ KOICA кўнгилли экспертлари жалб қилинди.

Президент Мун Чже Иннинг 2019 йил апрель ойида давлат ташрифи доирасида имзоланган 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасидаги қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Суҳбат сўнгида вазир KOICA раҳбарини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Мавзуга оид

БМТ Бош Ассамблеяси 2020 йилда 257 та ре...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2020 йил жами 257 та резолюция ва 67 та қаро...

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари т...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни Тожикистон Республикаси Пре...

Ўзбекистон Республикаси «Халқаро тижорат...

Бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида «Халқаро тижорат арбитр...

Сўнгги янгиликлар