Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Апрель/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Қатар савдо-саноат вазири савдо алоқаларини ривожлантириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда қўшма иқтисодий тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 11 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Доҳа шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар савдо ва саноат вазири Али бин Аҳмад ал-Куварий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, учрашувда томонлар савдо алоқаларини ривожлантириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, қўшма иқтисодий тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбат давомида Қатар томонига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция фаолияти, жумладан, эркин иқтисодий зоналарда қулай шарт-шароитлар яратиш ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ҳамкорликни ривожлантириш учун томонларда ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини тасдиқлар экан, Қатар савдо ва саноат вазири иқтисодиётнинг томонларни қизиқтирган барча соҳаларида савдо ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Қатар томони, авваламбор, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга, Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантиришда иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Учрашув давомида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишига тайёргарлик кўриш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Тошкент-Брюссель форматида Ўзбекистон-Ев...

Бугун Тошкент вақти билан соат 14.00да видеоконференция шаклида Ўзбекистон-Европа Иттифоқи...

Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазир...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Покистон Ислом Республи...

Ўзбекистон Президенти Жозеф Байденни дав...

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат ра...

Сўнгги янгиликлар