Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Варшавада Польшанинг расмий, эксперт, ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари билан учрашди

ВАРШАВА, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ташрифи доирасида кеча мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонасида Польша парламенти вакиллари, экспертлар, ишбилармонлар, академик ва журналистлар доиралари, шунингдек, Ўзбекистон-Польша муносабатларини ривожлантириш масалаларига жалб этилган Польшанинг вазирлик ва идоралари ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, учрашувда иштирокчиларга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, конституциявий ислоҳот, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, Ўзбекистон билан Польша ўртасидаги савдо ва инвестициявий алоқаларни кенгайтиришнинг салоҳиятли йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Польша ишбилармон ва расмий доиралари вакиллари Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ташқи сиёсатдаги туб ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади.

“Польша – Осиё” Савдо-саноат палатаси президенти, Польша бош вазирининг собиқ ўринбосари ва иқтисодиёт вазири Януш Пехочинский сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётганини таъкидлади.

“Барча соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжуд, - деди у. - Ўзбекистон ва Польша Марказий Осиё ва Шарқий Европанинг асосий давлатлари ҳисобланади. Улар Европа, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида “кўприк” ролини ўйнаши мумкин. Бугунги кунда Польша иқтисодиёт бўйича Европада 6-ўринда, дунёда 22-ўринда. Польша Ўзбекистондаги тараққиёт, мамлакат раҳбарияти томонидан хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни катта қизиқиш билан кузатмоқда.

Ўзбекистоннинг Познань шаҳридаги фахрий консули, Варшава бошқарув университети ректори Павел Чарнецкий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражасини юқори баҳолади.

“Бугун Ўзбекистон бутун дунёга улкан салоҳиятни намойиш этмоқда. Университетимиз Осиёда, яъни Андижонда ўз филиалини очган биринчи Польша университетидир. Биз учинчи йилдирки муваффақиятли ишлаяпмиз ва ўзбек ёшларининг Европа таълим тизимига қизиқишини кўриб турибмиз. Биз инсон капитали ва таълимга сармоя киритганимиздан фахрланамиз. Ўзбекистон ёшлар саводхонлигининг юқори даражасини кўрсатаётгани мамлакат эртанги кун муваффақиятининг кафолатидир”, – деб таъкидлади Павел Чарнецкий.

Польша аёллари лигаси бошқаруви раиси Альдона Михаляк Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қизиқиш билдирди.

“Ўзбекистон ёшлари мамлакат тараққиёти йўлидаги ҳаётий жараёнларда фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидламоқчиман, - деди у. - Ўрта ва юқори лавозимларга асосан эркин, ижодий фикрлайдиган ёшлар жалб этилган. Хотин-қизлар ташкилотларимиз фаол ҳамкорлик қилмоқда, маданият ва таълим соҳаларида гендер лойиҳалари устида ҳамкорликда ишлаяпмиз. Халқ дипломатияси мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мустаҳкам кўприкдир”.

Польша Савдо-саноат палатаси Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Ежи Дрождь иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша Ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилишида (2021-йил 14-апрель) эришилган келишувларни амалга ошириш зарурлигини маълум қилди. Хусусан, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари Ўзбекистон-Польша ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масаласи устида ишламоқда. Унинг сўзларига кўра, бундай механизмлар Польша учун стратегик аҳамиятга эга бўлган қатор давлатлар билан аллақачон ишга туширилган ва улар катта самара бермоқда.

Ежи Дрождь Польша томонининг 2023 йил май ойида бўлиб ўтадиган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида имзолаш учун инвестиция шартномалари ва экспорт шартномаларининг мустаҳкам тўпламини тайёрлашдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув якунида Польша ишбилармон ва илмий доираларининг бир қатор фаол вакиллари, эксперт ва журналистлар Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломлари билан тақдирланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси “Ҳиндистон – Марк...

Бугун Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Ҳиндистон – Марказий ...

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар ва...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Ашхобод шаҳрида Қирғизис...

ТИВ Украина атрофидаги вазият ва Ўзбекис...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина атрофидаги вазият бўйича айрим масалаларга расман...

Сўнгги янгиликлар