Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

13/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Белградда Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашди


ТОШКЕНТ, 13 октябрь. /«Дунё» АА/. Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этиш учун Белградда (Сербия) бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки томонлама кун тартибининг устувор масалалари, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бошчилигидаги делегация жорий йил 11-12-октябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммитида иштирок этди ва маъруза қилди.

Саммит доирасида Сербия Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Татяна Ёвич ҳамда Сербия ташқи ишлар вазири Никола Селакович билан учрашувлар ўтказилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия Президенти...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Президентининг халқаро маданий ҳамк...

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринб...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Иқтисодий ҳамкорлик та...

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқарм...

Бунга қадар Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ...

Сўнгги янгиликлар