Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Январь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский билан учрашди


МИНСК, 29 январь. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўрибосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда МДҲ Ижроия қўмита раисининг биринчи ўринбосари —ижрочи котиби Виктор Гуминский бошчилигидаги ташкилотнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирок етди.

Виктор Гуминский меҳмонларни ташриф билан қутлар экан, 2020 йилда Ўзбекистоннинг МДҲга раислик қилиши алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ўзбекистон МДҲга раислик даврида уни ривожлантириш бўйича ўзининг Концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиққанини юксак баҳолади. Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси Ўзбекистонга мазкур ҳужжатларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр, деди у

Ижрочи котиб, шунингдек, 2020 йил МДҲда Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги деб номланганини эслаб ўтди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари Кенгаши ушбу муҳим юбилей санага тайёргарлик кўриш ва нишонлаш бўйича кенг кўламли тадбирлар режасини тасдиқлаган. Унинг доирасида жангларда елкама-елка туриб иштирок этган фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва Буюк Ғалаба хотирасини ҳимоя қилиш ётади. Умумий ғалабага ўзбек халқи салмоқли ҳисса қўшган, деди Виктор Гуминский.

Ўз навбатида Илҳом Неъматов Ижроия қўмитага амалий ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилиш Ўзбекистон учун тарихий қадам эканини таъкидлаб, бу республика раҳбариятининг очиқлик, конструктив мулоқот ва қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қаратилган янги ташқи сиёсати натижасидир, деди у.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон МДҲдаги барча йўналишларда ўз иштирокини сезиларли даражада фаоллаштирди. Ўзбекистон МДҲга раислик йилида Ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ташкилот томонидан қабул қилинган қарорлар самарадорлигини ошириш ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлардан фойдаланиши қайд этилди.

Иштирокчилар учрашувда Ўзбекистон Республикасининг МДҲда раислик Концепциясини  ва тадбирлар режасини ўз вақтида  амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамкорликдаги аниқ чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Мавзуга оид

«Ҳиндистон-Марказий Осиё» мулоқоти ташқи...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун видеоконференция шаклид...

Алберто Туркстра: Ўзбекистоннинг ИҲКга с...

Европа Осиё тадқиқотлари институти дастур директори Альберто Туркстра БМТ Бош ассамблеяс...

Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятига...

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди...

Сўнгги янгиликлар