Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги нутқи Покистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида

ИСЛОМОБОД, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Покистоннинг «Islamabad Post» газетасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқига бағишланган «Владимир Норов дунёни Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймасликка даъват этмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Нашр Ўзбекистон ТИВ раҳбари цивилизациялараро ва маданиятлараро алоқалар ҳамда мулоқотларни йўлга қўйиш глобал кескинлик, ноаниқлик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатларни бартараф этишда ниҳоятда муҳим эканини таъкидлаганини маълум қилган. «Шу муносабат билан 16 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббусини илгари сурди,- деб қайд этган Покистон ОАВ. - Ўзбекистон 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баравар қисқартириш, ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ўрта даражадан юқори даромадли мамлакатга айланиш ниятида. Республика фуқароларининг дахлсиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида давлат тизими ва бошқарувидаги туб ислоҳотларнинг барқарорлиги ва ортга қайтмаслигини таъминлашга қаратилган конституциявий ўзгаришлар амалга оширмоқда».

Мақолада таъкидланганидек, Владимир Норов Таълимни ўзгартириш бўйича саммитнинг муваффақиятли натижаларини қайд этди. «Сўнгги 5 йил ичида республикада олий таълим муассасаларига қабул қилиш 9 фоиздан 29 фоизга, мактабгача таълим олувчи болалар эса 27 фоиздан 67,2 фоизга етди », дея Ўзбекистон ТИВ раҳбари сўзларидан иқтибос келтиради манба.

«Islamabad Post», шунингдек, минтақа тараққиёти истиқболлари қўшни Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан бевосита боғлиқлигини таъкидлайди. Вазир чуқур гуманитар инқирозни бошидан кечираётган Афғонистонга халқаро эътиборнинг сусайиб бораётганидан хавотир билдиргани урғуланган. “Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик зарур, бу шубҳасиз минтақавий ва халқаро хавфсизлик учун салбий оқибатларга олиб келади, - дейилади мақолада. - Халқаро ҳамжамият Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, унинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви, инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни таъминлаши керак”.

Мақолада Ўзбекистон раҳбарияти Термиз шаҳрида БМТ агентликлари томонидан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда фаол фойдаланилаётган Халқаро транспорт ва логистика хаби ташкил этгани ҳамда гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича махсус жамғарма ташкил қилиш таклифи билан чиққанини таъкидланган.

Мавзуга оид

Латвиядан муносабат: Ўзбекистон-Латвия И...

Латвия Дипломатик иқтисодий клубининг «Diplomatic Economic Club» порталида «Латвия - Ўзбе...

Ўзбекистон элчиси Қувайтнинг «San Shine»...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланиши арафасида Ўзбекистон элчиси Баҳромжон...

Ўзбекистонда ёшларга ва аҳоли саломатлиг...

Афғонистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари афғон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг ижтим...

Сўнгги янгиликлар