Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Май/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси тайинланди


ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анвар Абдуҳалимов 58 ёшда. Тошкентда туғилган. 1986 йилда Тошкент давлат университети (ҳозир - Ўзбекистон Миллий университети) нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Хорижда таржимон бўлиб ишлаган, ўқитувчилик билан шуғулланган, Меҳнат вазирлигида фаолият кўрсатган. У 1999 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлиги Марказий аппаратида ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда меҳнат қилган. А.Абдураҳимов 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчиси лавозимида ишлаган.

Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасига маслаҳатчи этиб тайинланган Раҳматилла Назаровнинг ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент вилоятида ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва ТИВнинг масъул ходим...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Саудия Арабистони ...

Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий...

Сўнгги янгиликлар