Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Ноябрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Европа ва Марказий Осиё бўйича департаментининг раҳбари Ҳулан Цедев билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Олий комиссар бошқармаси вакилларига кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, жамиятни демократлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон билан БМТ шартномавий органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва махсус тартиб-қоидалар масалаларини муҳокама қилдилар.

Хулан Цедев мамлакатимизда, хусусан, инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон Республикаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, БМТ шартнома органлари тавсияларини амалга оширишда эксперт ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда Умумжаҳон даврий шарҳининг тўртинчи цикли доирасида Ўзбекистон миллий маърузасини тайёрлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 27 янва...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 27 январь куни Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига уюш...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ар-Риёд шаҳрида Б...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Ар-Рёд шаҳрида Бир...

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси том...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари...

Сўнгги янгиликлар