Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Декабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Германия дипломатлари билан онлайн шаклда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказди


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-раунди видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълум қилишича, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов ҳамда ГФР ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Михаэль Зиберт бошчилик қилди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар давомида икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, молиявий, техник ва инвестиция соҳаларидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. 2019 йилда амалга оширилган олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижалари бўйича эришилган келишувларни рўёбга чиқариш борасидаги ишлар батафсил таҳлил қилинди.

Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳамда Ўзбекистоннинг “Преференциялар бош тизими плюс” (“ПБТ+”) имтиёзлар тизими доирасида бенефициар мамлакат мақомини олиши борасида қўшма чора-тадбирларни давом эттиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Музокараларда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Эдуардс Стипрайс: Мурожаатномада барча м...

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс...

Латвия миллий ахборот агентлигида мақола...

Латвия миллий ахборот агентлиги – LETA веб-сайтида мамлакатимизнинг Бельгия...

Ўзбекистонда ёшларни ватанпарварлик руҳи...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш иш...

Сўнгги янгиликлар