19/Июль/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 19 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Хитой элчиси Цзян Янь билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак қўшма учрашувлар, хусусан, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.