30/Сентябрь/2020 Долзарб
ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов бугун Италия Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостина Пинна билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Италия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Турли даражадаги бўлажак икки томонлама тадбирларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш орқали янада ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.
Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларга оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.