Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ҚТЖ бош директори билан ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди


ДОҲА, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қатарга амалий ташрифи доирасида бугун Қатар тараққиёт жамғармаси (ҚТЖ) бош директори Халифа бин Жосим ал-Куварий билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ҚТЖ 2016 йилда Қатар ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида хорижий давлатларнинг ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирги кунда 74 та давлат Жамғарма грантлари ва узоқ муддатли имтиёзли кредитларидан фойдаланмоқда. Уларга жами 1 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағ ажратилган. Молиялаштириш таълим, соғлиқни сақлаш ва коммунал инфратузилма каби муҳим соҳаларга йўналтирилган.

Суҳбатда Қатар томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатаётиб бораётгани ва республика тараққиётига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр экани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, мамлакатда ҳаётга тадбиқ этилаётган янгиланишлар жараёни, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий  ва маънавий меросини асраш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида дунёдаги эпидемиологик вазият яхшиланиши билан ҚТЖ бош директорининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон транспорт коммуникациялари са...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси вакиллари Чунцин шаҳрида «Хитой – Европа» йўналиши бўй...

«Корея Республикаси — Марказий Осиё» Ишб...

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Савдо...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Бугун Бухоро шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасиг...

Сўнгги янгиликлар