Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди


ТОШКЕНТ,  8 март. /«Дунё»  АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ташқи ишлар вазириги маълум қилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Эрон алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бунинг учун савдо-иқтисодий, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда муҳим салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашгани ҳамда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорликнинг сезиларли даражада ўсгани қайд этилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Эрон томони Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация 7 март куни ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раундида қатнашиш, расмий ва ишбилармон доиралар вакиллари билан, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Котибиятида учрашув ва музокаралар ўтказиш мақсадида Эронга ташриф буюрди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вази...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москвага амалий ташрифи доирасида бугун Ҳ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов видеоконфер...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сен...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтд...

Сўнгги янгиликлар