Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Теҳронда ИҲТ Бош котиби билан учрашди


ТОШКЕНТ, 8 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Теҳронга ташрифи доирасида кеча Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳоди Сулаймонпур билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, режалаштирилган қўшма тадбирлар, хусусан, 2021 йилда ташкилотга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида фикр алмашди.

2021 йил 4 март куни видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

ИҲТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбарининг таклифлари ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан катта қизиқиш ва қўллаб-қувватлашга сабаб бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шу нуқтайи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тузилмага аъзо давлатлар билан умумий товар айламаси ҳажми бир ярим бараварга ошиб, 9 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланганди. Ўзбекистонда ИҲТга аъзо мамлакатларнинг 5 мингга яқин корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Ташкилот Бош котиби жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.

Музокаралар чоғида, Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Тошкент металлурги...

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди....

Миср элчиси Ўзбекистондаги миссиясини як...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Миср Араб Республикасин...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун геология соҳасини модернизация қилиш, инвестициялар жалб э...

Сўнгги янгиликлар