Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Сиёсат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир қатор ОАВда Ўзбекистонда мавжуд лабораторияларнинг биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган хабарларни рад этди


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон Республикаси сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг Ғарб давлатлари билан биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги гўёки яқин жойлашган давлатлар учун хавф туғдираётгани борасидаги асоссиз баёнотлар тарқалиши кузатилаётганини қайд этади»,  - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан бугун эълон қилинган баёнотда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 «Бир қатор ОАВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз, - деб қайд этилган ҳужжатда. -  Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган.

 Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни таъқиқлаш тўғрисидаги Конвенция иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроғларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг таъқиқланишини таъминлайди.

 Ўзбекистонга нисбатан билдирилган ҳар қандай асоссиз баёнотлар икки томонлама муносабатларда муайян кескинликни келтириб чиқаради ва, энг муҳими, ўзаро ишончга асосланган давлатлараро мулоқотга зарар етказади, деб ҳисоблаймиз».

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Бугун Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов БМТ доимий координатори, элчи Ҳелена...

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи иш...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов видеоконференцалоқа ш...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сен...

Бугун, 19 июнь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи...

Сўнгги янгиликлар