Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Июль/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият муносабати билан баёнот берди


ТОШКEНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Баёнотда Озарбайжон – Арманистон чегарасидаги вазиятдан ташвиш билдирилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради.

Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.

Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради.

Шу ўринда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз”, - дейилади баёнотда.

Мавзуга оид

Гаага конференцияси Устави ратификация қ...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасида «...

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий ак...

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси дир...

Австрия ва Малайзия парламентлари билан ...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Австрия парламентининг Миллий к...

Сўнгги янгиликлар