Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси бошчилигидаги делегация билан музокаралар бошланди

ТОШКEНТ, 24 май. /“Дунё” АА/. Бугун эрталаб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бир кун аввал Тошкентга ташриф билан келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация билан музокаралар бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Ўзбекистон-АҚШ музокараларида турли соҳалардаги икки томонлама Ўзбекистон-Америка муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалр юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 13 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлиси бўлиб ўтган, унда Давлат котибининг ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация иштирок этган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатлари Муҳаммад Ал-Хора...

Кеча Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекистоннинг хориждаги э...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нур-Султон шаҳрид...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Нур-Султон шаҳрида...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ташриф билан Куала-Лумпурда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқ...

Сўнгги янгиликлар