Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Январь/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ташкил этилган семинарда иштирок этди

СЕУЛ, 31 январь. / «Дунё» АА/. Корея Республикасининг Сокчо шаҳрида Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан мазкур давлатга Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 давлатдан келган ташкилотлар раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Семинарда Корея Республикаси вакиллари томонидан Бандликка рухсат бериш (EPS) тизимининг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур тизим тарихида илк бор Корея Республикасига Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 та давлатлар учун умумий квота сони 2023 йилда 110 минг деб белгилангани алоҳида таъкидланди. Бу ўз навбатида Жанубий Кореяга ишчиларни юбораётган давлатларга катта масъулият эканлиги, бунда фуқароларни Корея Республикасига кириб келишдан олдинги тайёрлов ва кўниктириш курсларига янада каттароқ эътибор қаратилиши кераклиги қайд этилди.

Шу билан бирга, Корея Республикасига ишчиларни юборувчи давлатларнинг мутасадди ташкилотлари томонидан ишчилар билан ташкил этилаётган мониторинг ва учрашувлар олқишланди ва ушбу тадбирларда фуқароларга виза муддати якунлангач мазкур давлатнинг қонунчилигигига мувофиқ, ватанга қайтиш чораларини тарғибот қилиш сўралди.

Мавзуга оид

Дания билан миграция соҳасида ҳамкорлик ...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси вакиллари Данияга амалий сафари давомида ушбу мамла...

Деҳли шаҳрида Ўзбекистондаги буддавийлик...

Индира Ганди номидаги Ҳиндистон миллий санъат марказида ҳинд ёзувчиси Сунита Двиведининг «...

Деҳлида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳият...

Ҳиндистондаги нуфузли сайёҳлик нашрларидан бири - “Travel Jingles” журналида Деҳли шаҳрида...

Сўнгги янгиликлар