Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Май/2022   Таълим

Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 10 та медални қўлга киритди

ТОШКЕНТ,  16  май.  /«Дунё»  АА/. Пойтахтимизда  мактаб  ўқувчилари ўртасида ўтказилган 56-Халқаро Менделеев кимё  олимпиадасида Ўзбекистон  терма жамоаси 1та  олтин,  4  та  кумуш  ва  5  та  бронза,  жами  10 та  медални  қўлга  киритди,  деб  хабар  бермоқда  «Дунё»АА  мухбири.


Президент  таълим  муассасалари  агентлиги  маълумотига  кўра,  кеча пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган  тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тантанали  маросимда Ўзбекистон  Президентининг  ёшлар,  фан,  таълим,  соғлиқни  сақлаш, маданият  ва  спорт  масалалари  бўйича  маслаҳатчиси  Абдужаббор  Абдувоҳидов 56-Халқаро Менделеев  олимпиадаси доирасида дунёнинг 16 мамлакатидан  иқтидорли  ёшлар  ҳамда  кимё илмининг энг йирик намояндалари Ўзбекистонга  ташриф  буюрганини,  бу  том маънода маърифат ва билимлар байрамига айланганини таъкидлади.

Президент  таълим  муассасалари агентлиги директори Ҳилола  Умарова навбатдаги Халқаро Менделеев олимпиадасининг юртимизда  ўтказилиши мамлакатимиз тарихида алоҳида из  қолдирганини  таъкидлади.  Aзалдан маърифатга бешик бўлган юртимиз бугун яна бир бор илм аҳлини  бирлаштирди. 

Ўтган  бир  ҳафта  давомида  турли  мамлакатлардан ташриф  буюрган  100  нафарга  яқин  истеъдодлар нафақат ўзаро куч синашишди, балки билим  ва тажрибаларини оширишиб, янги  дўстлар орттиришди. Буюк Ипак йўли  чорраҳасида жойлашган Тошкент, Самарқанддаги қутлуғ қадамжоларни  зиёрат  қилдилар.

–  Бу йилги  медаль соҳиблари орасида бешта давлат вакили бор,  –  деди  Халқаро  Менделеев  кимё  олимпиадаси  ташкилий  қўмитасининг раиси,  Москва  давлат университети  кимё  факультети декани Степан  Калмиков.  –  Қолаверса,  анъанавий  тарзда кучли  натижа кўрсатаётган жамоалар ҳам,  олтин  медаль  соҳиблари  орасида  янги келганлар ҳам бор. Aйниқса,  Ўзбекистон терма  жамоасини табриклашни истар эдим. Aйни  пайтда  мамлакатда  таълим  соҳасида  катта  ислоҳотлар  амалга  оширилмоқда.

Халқаро  олимпиаданинг   кўплаб иштирокчилари олтин, кумуш,  бронза  медаллари,  махсус  дипломлар,  сертификатлар  билан  тақдирландилар.

Халқаро  олимпиаданинг  10  нафар  иштирокчиси  -  россиялик    5  нафар  ўқувчи,  Туркия,  Исроил,  Беларусдан  бир  нафардан  ўқувчи  олтин  медалга  муносиб  топилди.  Улар  орасида Ўзбекистондан  Президент  таълим  муассасалари  агентлиги  тизимидаги  Абу  Али  ибн  Сино  номидаги  ихтисослаштирилган  мактаб  ўқувчиси Азимжон Жамолов ҳам  биринчи  ўринга  лойиқ  топилди.  Олимпиаданинг  мутлақ  ғолиблигига ҳамда  Россия  Фанлар  академияси  академиги  Валерий  Лунин  номидаги  махсус  пул  мукофотига  россиялик  Игнатий  Тарабрин  муносиб  топилди.

Олимпиада Ўзбекистон  терма  жамоаси жами  10  та  медални  (1та  олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза) қўлга  киритди.

Мавзуга оид

Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университет...

Ўзбекистон Президентининг «Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали фаолиятини та...

Жанубий Корея томонидан Тэгу шаҳрида Ўзб...

Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонасига Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дип...

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ну...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон давлат консерваториясини...

Сўнгги янгиликлар