Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. 2022 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилинишича, томонлар турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. 

Америка томони Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ўзгаришларни, шунингдек, мамлакатимизнинг амалий ва очиқ ташқи сиёсат йўлини юксак баҳолади. АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнига фаол кўмаклашишга тайёрлиги таъкидланди.

Сўнгги йилларда сиёсий мулоқотни фаол тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Йиллик маслаҳатлашувлар механизмини Стратегик шериклик мулоқотига айлантириш тўғрисидаги қарор ва унинг биринчи мажлиси 2021 йили Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилиши икки томонлама алоқалар тарихида муҳим воқеа бўлди ва томонларнинг ўзаро ҳамкорликни комплекс ривожлантиришга тайёрлигини кўрсатди. 

Вашингтон шаҳрида Стратегик шериклик мулоқотининг навбатдаги сессиясини  ва унинг экспертлар даражасидаги соҳавий учрашувларини ўтказишга пухта тайёрларлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Қўшма Штатларнинг инфратузилма, энергетика, транспорт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳаларида аниқ натижаларга эришиш мақсадида «С5+1» шаклидаги ҳамкорликни давом эттиришдан манфааотдорлиги қайд этилди.

Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва унинг иқтисодий тикланишига ёрдам берадиган лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳудудларда вазирлик, идора ва...

Тошкентда “Италия – Марказий Осиё” шакли...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи ваз...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Корея Республикаси ташқи...

Сўнгги янгиликлар