Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Март/2023   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Эрон Президенти билан учрашди

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Эрон Ислом Республикасига ташрифи ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон вакиллари Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий томонидан қабул қилинди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён, йўллар ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош, саноат, конлар ва савдо вазири, Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Ризо Фотеми-Амин билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Музокараларда сиёсат ва дипломатия, савдо ва инвестициялар, транспорт ва логистика соҳаларида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар жорий йили ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар. Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш йўлида Ўзбекистон ва Эроннинг транспорт-коммуникация имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Теҳронда Эроннинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилиб, унда фармацевтика, тиббий асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кимё ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозирий билан ҳам учрашув ўтказди. Музокараларда ИҲТ маконида минтақавий ҳамкорликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари икки...

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюсселда ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюсселга ташрифи ...

Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғ...

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Превентив дипломатия маркази ташаббуси билан Ўзбек...

Сўнгги янгиликлар