Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Июль/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакилини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 25 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш” халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, Томас Никлассоннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича минтақавий сиёсати ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бунинг натижасида минтақада қисқа муддатда тарихий ўзгаришлар рўй берди, олий даражадаги сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар кенгаймоқда.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг тасдиқланганини олқишлади ва ушбу муҳим ҳужжатни имкон қадар тезроқ имзолаш зарурлигини қайд этди.

Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томас Никлассоннинг таъкидлашича, Брюссел Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал этишдаги сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатлари ва алоҳида ўрнини юқори баҳолайди. Европа Иттифоқининг минтақавий кун тартиби бўйича Тошкент билан мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.

Европа томони Афғонистон бўйича халқаро конференция ўз вақтида ўтказилганини қайд этди. Тадбир иштирокчиларининг юксак савияси Ўзбекистоннинг муҳим ўрни ва республиканинг афғон муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилишидан далолат бериши таъкидланди. Тадбир шунингдек, расмий Тошкент сиёсатининг изчиллиги, афғон заминида тинчлик ўрнатишга салмоқли ҳисса қўшишга тайёрлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаб фаолиятига юқори баҳо берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорл...

Сеулда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари иштирокида Ўзбекистон-Жанубий Корея бизнес-фору...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Беларусь элчиси б...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Беларусь элчиси Лео...

Ўзбекистон раислигида ТДТ мамлакатлари ...

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) фавқулодда саммити арафасида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахти...

Сўнгги янгиликлар