03/Февраль/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Фаластин элчиси Жавод Муҳаммад Авадни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонларнинг БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.