03/Февраль/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Исроил элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллелни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар, шунингдек, инновация, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак мулоқотлар жадвали, ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Исроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.