Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Исроил туризм вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Исроил туризм вазири Йоэль Развозов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг турли соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилиниб, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Исроил томони Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни юқори баҳолади. Таъкидланганидек, сўнгги пайтларда бутун дунёда, жумладан, Исроилда ҳам Ўзбекистонга истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатида қизиқиш ортиб бормоқда. Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мамлакатимиз туризм саноатини ривожлантириш, сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар турларини такомиллаштириш ва кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.


Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Б...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТнинг Қочқинлар бўйич...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Саудия Ара...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Саудия Арабистони элчиси этиб тайинл...

Ўзбекистон ва Вьетнам ташқи ишлар вазирл...

Бугун Ўзбекистон ва Вьетнам ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференция шаклида сиё...

Сўнгги янгиликлар