31/Май/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Бангладеш элчиси Заҳангир Алам билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон делегациясининг жорий йил 17-19 май кунлари Бангладешга ташрифи самарали натижаларини мамнуният билан қайд этдилар.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Иқтисодий дипломатия ва зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).