06/Декабрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини, жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини ҳал этиш бўйича амалий алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)