29/Ноябрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Грузиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни тўғрисида фикр алмашилди.
Икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари, вазирликлари ва идоралари йўналишидаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Томонларнинг иқтисодиёт, транспорт, туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)