08/Декабрь/2021 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Италия – Марказий Осиё" вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий-дипломатик, чегаралар, савдо-иқтисодий, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва турли даражалардаги келгуси тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий вазият, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.