Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Сентябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан олий даражадаги Ўзбекистон-Россия учрашувига тайёгарлик масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкони қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг долзарб масалалари, аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвали муҳокама қилинди. Россияга амалга ошириладиган олий даражада ташрифга тайёргарликни фаол давом эттиришга келишиб олинди.

Томонларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашди.

Афғонистондаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда минтақадаги мавжуд вазият ва унинг келгуси ривожи кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ҳамда «Валдай» халқаро мунозара клуби томонидан Тошкентда ташкил этилган “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” мавзусидаги конференцияда иштирок этди ва маъруза қилди.

Анвар Илёсов олган сурат (“Дунё” АА).

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Франция элчисини ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Франция элчиси Оре...

Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари ик...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари БАА элчисини қабу...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Бирлашган Араб Ами...

Сўнгги янгиликлар