Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Ноябрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Сеулда Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди


СЕУЛ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрига келган Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари таркибида Корея Республикаси Бош вазири Чон Се Гюн билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстлик ва ишончга асосланган муносабатлар “алоҳида стратегик шериклик” характерига эга давлатлараро ҳамкорликнинг асоси ҳисобланишини қайд этди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг фаоллашгани таъкидланди. Натижада Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма корхоналар сони сўнгги йилларда икки бараварга ошди.

Фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Соғликни сақлаш ва фармасевтика жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш учун мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди.

 

Мавзуга оид

Янги боғлар билан бирга ҳудудларга илм-ф...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп тума...

Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ...

Мамлакатимиз парламенти палаталари аъзоларининг Қирғизистон Жогорку Кенеши депутатлари бил...

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусда қишлоқ...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Қорақалпоқ балиқ саноат” масъулияти чекла...

Сўнгги янгиликлар