Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Март/2023   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 12 март. /«Дунё» АА/. Кеча Теҳронга ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


"Биз Эрон ташқи ишлар вазири Ҳ. P. Ҳусайн Абдуллоҳиян билан самарали учрашув ўтказдик, деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўзининг Твиттердаги саҳифасида. Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, шунингдек, сармоявий шериклик, ишбилармонлик алмашуви ва халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришга келишиб олдик.

Эслатиб ўтамиз: бир неча кун олдин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандумни тасдиқловчи қарорни имзолади. Унга биноан, 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум тасдиқланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ижтимоий тарм...

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва халқаро ҳамкорлиги тўғрисида кенг жамоатчиликни ўз вақтида...

ТИВ 13-14 апрель кунлари Самарқанд шаҳр...

Яқин кунларда Самарқанд шаҳри яна бир бор қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказиладиган мас...

Ўзбекистон делегацияси Лондонда ўтказилг...

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги делегация Лондонда бўлиб ўтган х...

Сўнгги янгиликлар