Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Латвия элчиси ўзаро музокаралар чоғида иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Латвия элчиси Рейнис Трокшани қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Латвия муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан, аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалалари муҳим ўрин эгаллади. Латвия томони Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортини оширишда жуда муҳим роль ўйнайдиган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Жорий йил 6 июль куни парафирлаш (дастлабки имзолаш) маросими бўлиб ўтган Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш зарурлиги қайд этилди.

Европа ҳамкорлари ва Ўзбекистоннинг давлат тузилмаларини жалб қилган ҳолда маъмурий ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар 2023 йилда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали, маданий-гуманитар ва таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар кўриб чиқилди.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

Олма-отада давлат чегарасини демаркация ...

Шу йил 25-29 октябрь кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комисс...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Буюк Британия элч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Буюк Британия элчиси Тим Торлотни қабул қилд...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари МДҲ Ташқи ишлар в...

Бугун Остона шаҳрида Қозоғистон раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вази...

Сўнгги янгиликлар