07/Декабрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг 3-мажлиси, шунингдек, Самарқанд шаҳрида 1-2 декабрь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Икки томонлама келишувлар ва иқтисодий лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).