02/Февраль/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Бангладеш элчиси Захангир Алам билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида турли йўналишлардаги Ўзбекистон-Бангладеш алоқаларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида режалаштирилган тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Сайёҳлик, айниқса, зиёрат-туризм ва тўқимачилик соҳаларида ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳимлиги таъкидланди.