Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 26 октября. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раиси Маргарета Седерфельт билан учрашди.


Учрашувда қайд этилганидек, сайлов жараёнларида ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси кузатувчилари вакиллик миссиясининг иштироки Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришларга қизиқиши катта эканлигини тасдиқлайди.

Маргарита Седерфельт мамлакатимизни Президент сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси миссияси фаолиятини ташкил этишда кўрсатилган ёрдам учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раҳбари 24 октябрь куни юртимизда бўлиб ўтган Президент сайлови юқори ташкилий савияда ўтганини таъкидлади. Фуқароларнинг сайлов жараёнида фаол иштирок этиши учун яратилган қулай шарт-шароитларга ижобий баҳо берилди.

Мулоқот давомида ЕХҲТ ПА доирасида парламентлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Бош котиби Роберто Монтелла, Ассамблея вице-президенти, Марказий Осиё бўйича махсус вакил Пиа Каума иштирок этди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимла...

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк ш...

ТИВ: Ўзбекистон Яманда икки ойлик сулҳ в...

Ўзбекистон Республикаси Яманда БМТ воситачилигида икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эъ...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва UNWTO бош коти...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Жаҳон сай...

Сўнгги янгиликлар