29/Ноябрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев бугун Украина элчиси Николай Дорошенкони қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, бўлиб ўтган учрашув чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, шу жумладан, икки мамлакат бизнес субъектларига ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).