17/Февраль/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев Украина элчиси Микола Дорошенкони қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг турли соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.