Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Кувайт элчиси икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда турли соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан якдиллик билдирди


ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Кувайт элчиси Аҳмад ал-Жийрон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Кувайт кўп қиррали муносабатлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий тизимлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан якдиллик билдирди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш ва сайёҳлик соҳаларидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида иқтисодий диплом...

Кеча Ташқи ишлар вазирлигида «Ташқи сиёсатда иқтисодий дипломатия» мавзусида семинар бўлиб...

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Ташқи ишлар ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бугун Европада хавфсизл...

Ташқи ишлар вазири EХҲТ лойиҳалари коорд...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари к...

Сўнгги янгиликлар