Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Қатар элчиси давлатлараро кўп қиррали шериклик муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 27 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Олий ва юқори даражада ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).

Мавзуга оид

Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги бош дире...

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари ...

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи сиёсат м...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Қирғизистон ташқи...

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида Иқтисодий, ...

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қатар Давлати ҳукумати ўртасида жорий йил 22 апрель...

Сўнгги янгиликлар