29/Ноябрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев бугун Жазоир элчиси Бумедиен Геннадни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги томонларнинг мулоқоти муҳокама қилинди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).