Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Жамият

Ўзбекистон транспорт вазирлигида Ҳиндистон элчиси билан учрашув ўтказилди


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов кеча Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги манбасига кўра, учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари икки давлат муносабатларида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Мулоқотда икки томонлама авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилди, мамлакатлар ўртасида транспорт коридорларини аниқлаш бўйича биргаликдаги саъйи-ҳаракатларнинг аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланди.  

Шу билан бирга, транспорт соҳасидаги мавжуд инвестиция лойиҳалари ҳам муҳокама этилди.

Томонлар аввалги эришилган келишувлар юзасидан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.        

Мавзуга оид

Британиянинг “Telegraph” газетасида Ўзбе...

Буюк Британиянинг машҳур “Telegraph” газетасида Сара Уилернинг Буюк ипак йўлида жойлашган ...

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ва Аф...

Бугун Тошкент давлат шарқшунослик университети Марказий Осиё халқаро институти ҳамда “Мин...

Нидерландияда ўзбек тилини ўрганишга бўл...

Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонасида Европа мамлакатларида ўзбек...

Сўнгги янгиликлар