Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Март/2021   Жамият

Ўзбекистон ва Ҳиндистон “ақл марказлари” ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


ДЕҲЛИ, 7 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон тадқиқот институтлари, илмий марказлари ўртасида алоқаларнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиш ва истиқболларини ўрганиш доирасида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов Вивекананда халқаро фонди директори Арвинд Гупта билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Вивекананда халқаро фонди 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистоннинг энг етакчи “ақл марказлари” қаторидан жой олган. Бугунги кунда мазкур фонд ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлил маркази ҳамда республикамизнинг бошқа тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Арвинд Гупта Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ривожининг бугунги ҳолатига юқори баҳо бериб, бу борада ҳар икки мамлакат илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоҳида ўринга эга эканини таъкидлади.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб ва устувор йўналишларини биргаликда тадқиқ этишга йўналтирилган Ўзбекистон ва Ҳиндистон таҳлилий марказлари иштирокида қатор қўшма тадбирлар ўтказишга келишилди.

Мавзуга оид

Давлат тест маркази ETS ташкилотининг ра...

Давлат тест маркази АҚШдаги ETS ташкилоти расмий ҳамкорига айланди...

Ўзбекистонда «Лицензия» ахборот тизими и...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини ту...

Кредит рейтинги IFADга сайёрадаги очликк...

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) Бирлашган Миллатлар Ташкилотинин...

Сўнгги янгиликлар