Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Ўзбекистон ва Ҳиндистон экспертлари ШҲТ кун тартибидаги асосий масалаларга икки мамлакатнинг умумий ёндошувларини қайд этдилар

ДЕҲЛИ, 6 май. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимиз элчихонаси ва «Tilotoma Foundation» жамғармаси таҳлил маркази ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислигидаги устувор вазифаларига бағишланган «Ўзбекистон-Ҳиндистон» онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда элчи Дилшод Ахатов, Ҳиндистоннинг ШҲТ масалалари бўйича миллий координатори Йоджна Патель, Ўзбекистоннинг ШҲТ масалалари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов, «Tilotoma Foundation» жамғармаси раҳбари Сохам Дас, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази раҳбари Дониёр Қурбонов, шунингдек, икки мамлакат экспертлар ҳамжамиятининг етакчи вакиллари қатнашдилар.

Иштирокчилар ШҲТ кун тартибидаги муҳим масалалар, хусусан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сайёҳлик, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш каби йўналишларда Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг умумий ёндошувларини қайд этдилар.

Ҳиндистонлик экспертлар Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида илгари сурган ташаббусларни мамнуният қайд этишгани ҳолда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишларини таъкидладилар.

Томонлар ШҲТ доирасида икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Мавзуга оид

Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари...

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар Жан...

Тошкентда Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташк...

Бугун Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ва Эрон Ислом Республика...

Фарғонада ШҲТ МККнинг навбатдаги йиғилиш...

Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар М...

Сўнгги янгиликлар