Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


17/Сентябрь/2021   Долзарб

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида геология соҳасидаги ҳамкорлик кўлами янада кенгаймоқда


ДЕҲЛИ, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Ҳиндистон геология хизмати экспертлар гуруҳининг биринчи мулоқоти видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Авазбек Даминов ва Ҳиндистон геология хизмати директори Индранил Чакраборти бошчилигидаги мутахассислар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар геологиянинг турли соҳалари, жумладан фойдали қазилмаларни излаб топиш ва ўзлаштириш борасида илғор ва инновацион технологиялар жорий этиш бўйича сўнгги йилларда эришилган ютуқлар тўғрисида фикр алмашди.

Ҳиндистон вакиллари республикамизда геология соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан соҳа учун юксак малакали мутахассислар тайёрлаш, ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги кенг қамровли ишларни юқори баҳолаб, ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Ҳиндистон геология хизмати томонидан ўзбек гео-илмий мутахассислари малакасини ошириш учун ўқув курсларини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари бўйича маълумот берилди.

Учрашув якунида пандемия муносабати билан киритилган карантин чекловлари енгиллаштирилганидан сўнг ўзбекистонлик геологларнинг ўзаро тажриба алмашиш ва соҳада тўпланган илғор амалиёт билан танишиш учун Ҳиндистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони делегацияси “Марказий ...

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони ташқи ишлар...

Россия элчиси Олег Мальгинов: Россия-Ўзб...

Бугун Россия Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзи...

Беларусь элчиси Леонид Маринич: Ўзбекист...

“Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳам...

Сўнгги янгиликлар