Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Ҳиндистон тадбиркорлари ўртасидаги алоқалар янада фаоллашади


ДЕҲЛИ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонасида «Ҳиндистон-МДҲ» савдо саноат палатаси президенти Жиотсана Чоудхри билан музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Тадбирда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг кун сайин ривожланиб бораётгани ўз навбатида савдо-иқтисодий муносабатлар кўламининг кенгайишига хизмат қилаётгани таъкидланди. Бу борада Ўзбекистон ва Ҳиндистондаги савдо-саноат палаталари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар уюшмаларининг фаоллигини янада ошириш муҳим эканлиги билдирилди.

«Ҳиндистон-МДҲ» савдо саноат палатаси президентига Ўзбекистон ҳудудларида режалаштирилган турли йўналишлардаги истиқболдаги инвестицион лойиҳалар ва Ҳиндистон бозорига экспорт қилиниши мумкин бўлган ўзбек маҳсулотлари бўйича батафсил тижорат таклифлари етказилди.

Ҳиндистон савдо-саноат палатаси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни ривожлантириш, онлайн-мулоқотлар ташкил этиш билан биргаликда, ҳар икки мамлакат ҳудудларида қўшма бизнес-форумлар, кўргазмалар ташкил этишга қизиқиш билдирди. Бу борада яқин кунларда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва расмий ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида 6,6 мил...

Ҳозирги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 70 та лойиҳадан 43 таси амалиётга татбиқ эт...

Ўзбекистонда 5 минг 200 та янги стандарт...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари...

Кун рақами: Ўзбекистон 8 миллион долларг...

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 7 миллион 952 минг доллар қийматидаги 17 ...

Сўнгги янгиликлар